11:06 / 08.08.2022
1 586

Рамзан Қодиров ва Сергей Шойгу норасмий учрашув ўтказди

Рамзан Қодиров ва Сергей Шойгу норасмий учрашув ўтказди
Сочида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров учрашув ўтказди. Қодировнинг ўзи бу учрашувни норасмий деб атаган.

Суҳбат чоғида Қодиров ва Шойгу махсус операция билан боғлиқ вазиятга тўхталган. Қодировнинг сўзларига кўра, Шойгу билан мулоқот чоғида Украина ҳудудидаги ҳужум операциялари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Айни пайтда Украинада Россия Қуролли кучларининг махсус операцияси давом этмоқда. 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин унинг бошланишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлардан мақсад қўшни давлатни демилитаризация қилиш ва унинг ҳокимиятини деназиялаштиришдир.

Операцияни ўтказиш қарори АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши янги санкцияларга сабаб бўлди.

Рамзан Қодиров, Сергей Шойгу, Сочи, Норасмий учрашув

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров ва Сергей Шойгу норасмий учрашув ўтказди