
Иосиф Сталин.
Фото: Vesti.ru
Цейлон (Шри-Ланка)да намойишлар ташкил этгани учун ҳибсга олинган ўқитувчилар касаба уюшмасининг бош котиби Иосиф Сталин гаров эвазига озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Newsfirst портали хабар берди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Иосиф Сталин суд қарорига зид равишда шу йилнинг май ойидаги намойишда қатнашгани учун 3 август куни қўлга олинганди.
Иосиф Сталин — Шри-Ланкадаги ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи таниқли шахс, қолаверса, таълим соҳасини ислоҳ қилиш тарафдорларидан бири. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар