Россия Украинада энг замонавий қуролини қўллади

Россия Украинада энг замонавий қуролини қўллади
7 август куни Россия Винница вилоятидаги Украина марраларига гипертовушли ракета билан зарба берди. Бу ҳақда “РБК-Украина” хабар берди.

Гап Х-47М "Кинжал" ракетаси ҳақида кетмоқда. У МиГ-31 қирувчи самолётидан учирилган.

“Бу Россия ихтиёридаги энг замонавий ракета. 2018 йилда қуролланишга қабул қилингандан кейин у бор-йўғи бир неча ўн дона ишлаб чиқарилган. Х-47Мнинг жанговар қисми 500 кгни ташкил этади, унинг тезлиги соатига 12 минг километрдан ортиқ”, – дейилади Украина ҳарбий-ҳаво кучлари тарқатган хабарда.

Ракета учирилгандан сўнг дастлаб атмосферанинг юқори қатламларига чиқади. Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари бу тизимга қарши кураша олмаслиги таъкидланган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар