15:15 / 14.08.2022
5 756

Рамзан Қодиров Ғарбга мурожаат қилди

Рамзан Қодиров Ғарбга мурожаат қилди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ғарб сиёсатчиларига мурожаат қилиб, уларга Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб дунёси ҳалигача бир нарсани англай олмаяпти: замонавий Россия аллақачон “Горбачёв иттифоқ республикалари” ва “фитна, тақчиллик ва дефолтда қурилган Ельцин ҳудуди” бўлмай қолган.

Бу аллачақон кучли ва қудратли Россия, ва сиз, Ғарб сиёсатчилари, Россия Федерациясини барбод қилиш стратегиясини эмас, балки Ғарб томонидан таланган ва камситилган мамлакатдан 20 йилдан ошиқроқ вақт ичида қудратли сиёсий тартибли, стратегик мақсадларни инобатга олган ҳолда янгидан тузилган, тобланган ва букилмайдиган давлатга айланган мамлакат билан ҳамкорлик қилиш муносабатларингизни қайта кўриб чиқишингиз керак”, - деди ёзди Қодиров ўзининг телеграм каналида.

Чеченистон раҳбари Россия дўстлашишни биладиган ва дунё мамлакатлари орасида энг яхши дўст эканини қайд этган. У Россия етакчиси Владимир Путиннинг "агар кимда ким мамлакатдан бирор нарсани узиб олмоқчи бўлса, ўзи тишсиз қолиши" ҳақидаги гапларини эслатган.

Россия билан дўстлашишни ўрганинг – тишларингиз эса бутунлигича қолади”, - дея хулоса қилган Қодиров.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров Ғарбга мурожаат қилди