Якшанба куни Арманистон пойтахти Ереван марказидаги «Сурмала» савдо марказининг портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 61 киши жароҳатланган ва 15 киши бедарак кетган. Бу ҳақда Арманистон ФВВга таяниб, Интерфакс хабар бермоқда.
«Яна бир кишининг жасади топилди. Қурбонлар сони 6 нафарга етди», – дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, ҳодиса оқибатида бедарак кетганлар сони ҳам 15 нафарни ташкил қилмоқда.
Душанба куни эрталаб воқеа жойига мамлакат бош вазири Никол Пашинян ҳам етиб борган.
ФВВ берган дастлабки маълумотларга кўра, икки портлаш ва ундан кейинги ёнғин савдо марказининг пиротехника воситалари сақланадиган омборида рўй берган.
«Сурмала» савдо маркази турли тайёр ва озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи савдосига ихтисослашган бозор бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)