Покистонда темирйўл яқинидаги портлашда ўнлаб одам ҳалок бўлди

Покистоннинг Балужистон вилояти Кветта шаҳрида темирйўл линияси яқинида кучли портлаш содир бўлди. Anadolu агентлиги Geo News телеканалига таяниб хабар беришича, ҳодиса оқибатида 23 киши ҳалок бўлган, яна 70 киши жароҳат олган.
Маълумотларга кўра, портлаш натижасида поездлардан бири қисман шикастланган. Шунингдек, яқин ҳудуддаги автомобилларга ҳам зарар етган.
Кучли портлаш тўлқини сабаб атрофдаги биноларнинг ойналари синиб кетган. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув ва тергов ишлари давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг