Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган коронавирус инфекциясига қарши бурунга сепиладиган вакцина коронавируснинг барча штаммларидан ҳимоя қилишда юқори самарадорликни кўрсатмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига марказ директори Александр Гинцбург маълум қилди.
“Ҳозирда мавжуд ва аллақачон рўйхатдан ўтган бурунга сепиладиган вакцина барча штаммлардан ҳимоя қилишда юқори самарадорликни кўрсатмоқда”, - деди у.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йилнинг 1 апрель куни “Гам-КОВИД-Вак” коронавирусга қарши дунёдаги биринчи бурун вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Препарат нафас йўлларининг шиллиқ қаватида иммунитет ҳосил қилади.
Гинцбург спрейни ҳар олти ойда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда қўллаш кераклигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)