11:19 / 16.08.2022
1 033

Туркия делегацияси F-16 қирувчи самолётларини харид қилиш бўйича музокаралар учун АҚШга жўнаб кетди

Туркия делегацияси F-16 қирувчи самолётларини харид қилиш бўйича музокаралар учун АҚШга жўнаб кетди
Фото: «Russian.rt.com»
Туркия делегацияси Американинг F-16 қирувчи самолётларини харид қилиш бўйича музокаралар ўтказиш учун АҚШга жўнаб кетди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.

- Туркия Мудофаа вазирлигининг техник делегацияси АҚШ таклифига биноан F-16 самолётларини модернизация қилиш ва сотиб олиш жараёнини тезкорлик билан амалга ошириш мақсадида жўнаб кетди, — дейилади Туркия ҳарбий бошқармаси хабарида.

Жорий 2022 - йил бошида АҚШ ва Туркия расмийлари ушбу мавзу бўйича қатор маслаҳатлашувлар ўтказган.

2021 йилнинг кузида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Вашингтон F-35 дастурига илгари сармоя киритиш эвазига Туркияга F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришни таклиф қилганини, Анқара бир неча йил аввал Россиянинг С-400 ларини сотиб олганидан кейин бу дастурдан чиқариб ташланганини айтган эди.

Қўшма Штатлар Туркиянинг Россиядан С-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олишидан бир неча хавотирини билдирган. Чунки Россиянинг бу тизимлардан бешинчи авлод F-35 қирувчи-бомбардимончи самолётлари ҳақида маълумот олиш учун фойдаланиши мумкин деб ҳисобланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия делегацияси F-16 қирувчи самолётларини харид қилиш бўйича музокаралар учун АҚШга жўнаб кетди