Баҳодир Шоҳ суддан кейин. Унинг олинган ёлғиз фотосурати. 1858 йил. The British Museum да сақланади.
Фото: Reddit.
1862 йилда Бирма (ҳозирда Мянма) пойтахти Янгонда, ёғочдан ясалган жуда оддий бир хонада, Англиялик қўриқчи аскарлар кўз остида, 3-4 оила аъзолари олдида Баходир Шоҳ Зафар жон берди.
Кўпроқ сўфий пир ва шоир сифатида ном орттирган Баҳодир Шоҳ 300 йил давомида Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон ва Бангладешда ҳукм қилган Темурийлар сулоласининг энг охирги императори эди.
1837 йилга келиб Баҳодир Шоҳ тахтга ўтирганда Темурий империяси ҳудуди кичрайиб фақат Деҳли ва Деҳли атрофи қолганди, холос.
Аврангзеб пайтидан бошлаб ҳудудлар аста-секин Англия қўлига ўтиб, айримлари эса мустақил ва ярим мустақил бўлиб аввалги империянинг соясида қолганди.
1857 йили Британия қўл остидаги ерларда ҳинд аскарлари исён қилишади. Меерутда бошланган қўзғолон Деҳли, Лакнав, Агра, Канпурга тарқалади. Исёнчилар Баҳодир Шоҳни ўзларига бош деб эьлон қилишади, яьни Британиядан воз кечиб Баҳодир Шоҳ ҳукмдорлигига ўтмоқчи бўладилар.
Британия эса сикхларни ва афғонларни олиб келиб қўзғолонни 1858 йилда бостиради.
Британия шундан кейин Баҳодир Шоҳни ҳибсга олиб, суд қилиб, Британия қўл остидаги Бирмага, ҳарбий қамоқхонасига олиб боради. Энг охирги темурий император ўша ерда, 1862 йилда вафот этади.
Вафотидан кейин Англия Баҳодир Шоҳ қабрдан туриб ҳам исёнларга бош бўлмасин деб ҳеч ким билмайдиган жойда сирли равишда дафн қилади. Қабрини яширишади, ҳеч қандай белги қўйилмайди.
Қабр узоқ илмий изланишлардан кейин 1991 йилда топилади.
Ҳозирда Баҳодир Шоҳ қабри мақбарага ва даргоҳга (ҳинд-урду тилларида зиёратгоҳ дегани) айлантирилган.
Маҳаллий Мянма мусулмонлари кунда, бошқалар кунора зиёратга боришади ва Баҳодир Шоҳ Зафарни нафақат охирги темурий император, балки, сўфий пир ва шоир сифатида ҳам эслашади.
Шавқу Ражабов.
Encyclopedia Britannica, BBC History маълумотларидан фойдаланилган
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Encyclopedia Britannica, BBC History маълумотларидан фойдаланилган
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди