Украинадаги махсус ҳарбий операция бир қутбли дунёга барҳам берди, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу "Армия-2022" форуми доирасида Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференцияси очилишида.
Россия Мудофаа вазирнинг сўзларига кўра, махсус операцияда Россия тактик ядро қуроли ёки кимёвий қурол ишлатишга тайёрлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалмоқда - буларнинг барчаси ёлғон. Ҳарбий нуқтаи назардан Украинада ядровий ёки кимёвий қуролдан фойдаланишга ҳожат йўқ.
"Ҳарбий нуқтаи назардан, Украинада мақсадларга эришиш учун ядро қуролидан фойдаланишга ҳожат йўқ. <...> Украинада кимёвий қурол қўлланилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлар ҳам бемаъни", - деди Сергей Шойгу.
Россия Мудофаа вазири нутқидан асосий фикрлар:
- Украинада россиялик ҳарбий хизматчилар Россияга қарши гибрид урушда ушбу мамлакат раҳбариятини назорат қилувчи Ғарбнинг бирлашган кучлари билан тўқнаш келишмоқда.
- Махсус операция Ғарб Украинага этказиб берадиган ва фронтдаги вазиятни тубдан ўзгартиришга қодир бўлган супер қурол ҳақидаги афсонани йўқ қилди.
- Биз аниқ биламизки, НАТОда ҳеч ким Россия раҳбарияти томонидан Украинадаги махсус операция мақсадларига эришилишига шубҳа қилмайди.
- Европада хавфсизлик билан боғлиқ вазият Совуқ уруш авжидагидан ҳам ёмонроқ.
- HIMARS реактив ўт очиш тизими махсус операция давомида жанглардаги вазиятга сезиларли таъсир кўрсатмади.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу қутбларнинг асосий фарқи шундаки, баъзилар суверен давлатлар манфаатларини ҳурмат қилади, мамлакатлар ва халқларнинг маданий-тарихий хусусиятларини ҳисобга олади, бошқалари эса уларга эътиборсизлик қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди