08:00 / 18.08.2022
3 882

Ядровий урушдан омон қолиш имконияти қайси мамлакатларда юқори?

Ядровий урушдан омон қолиш имконияти қайси мамлакатларда юқори?
Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, Россия ва АҚШ ўртасида эҳтимолий тўлақонли ядровий уруш юз берган тақдирда Ер аҳолиси сони 5 миллиардга тушиб кетади. Она заминга узоқ ва уқубатли ядровий қиш чўкади. Бу ҳақда Nature журнали ёзмоқда.

Ёдингизда бўлса, Ер аҳолиси сони 8 миллиарддан ошгани ҳақида хабар бергандик.

Ратгер университети (Ню-Жерси, АҚШ) олимлари эҳтимолий ядровий урушдан омон қолиш имконияти қайси мамлактларда яхшироқлигини ҳисоблаб кўришди.

Унга кўра, йирик шаҳарлар ва саноат зоналарига атом бомбалари ёғдирилган тақдирда оловли бўронлар юз беради, уларнинг ёнишидан ажралган кул зарралари бутун дунёни, атмосферани қоплаб олади. Бунинг оқибати иқлим ўзгаришлари ҳамда қуруқлик ва океанларда озиқ-овқат захираларининг кескин қисқариб кетишида намоён бўлади.

Атмосферага 150 тераграмм (165 млн тонна)дан ортиқ кул сочиладиган бўлса, ядровий қиёматдан сўнг уч-тўрт йил ўтиб, бошоқлилар истемоли тахминан 90 фоизгача тушади.

Прогнозларга кўра, атмосфера бундан ҳам кўпроқ заҳарли куллар билан тўйинган тақдирда ҳам, айнан Австралия ва Аргентина аҳоли жон бошига кунлик килокалориялар истеъмолини оптимал даражада сақлаб қолиши мумкин.

Мақолада ёзилишича, ядровий урушдан сўнг дунёнинг яна бир нуқтаси — Янги Зеландияда ҳам нажот бор. Бироқ Осиё ва дунёнинг озиқ-овқат танглиги юз берган бошқа давлатларидан ёпирилган қочоқларнинг улкан оқимига бу кичик мамлакат дош бера олиши сўроқ остида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ядровий урушдан омон қолиш имконияти қайси мамлакатларда юқори?