Фото: Depositphotos
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Россиянинг G20 учрашувларида қатнашишига қарши чиқди, деб ёзади «Коммерсантъ». Бош вазир лавозимига даъвогарлик қилаётган вазирлик раҳбари Лиз Трасс эса аввалроқ G20 саммитида Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини айтган эди.
«Украинага қарши тажовуз давом этаётган бир пайтда Россиянинг G20 саммитида қатнашиш учун ахлоқий жиҳатдан ҳақ-ҳуқуқи йўқ», — деди идора вакили Reuters’га. Унинг исм-шарифи ошкор қилинмади.
Лондон раислик қилувчи Индонезиянинг G20 учрашувларида Украинадаги вазиятни муҳокама қилишга интилишларини, шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг эҳтимолий иштирокини қўллаб-қувватлади.
Трасс Буюк Британия Консерватив партияси етакчиси лавозимига сайловолди пойга чоғида G20 саммитида Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилган ягона номзод бўлганди.
Кремль ҳозирча президентнинг 15—16 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашишини эълон қилгани йўқ. Якуний қарор бевосита сафардан олдин қабул қилинади. Аммо Индонезия президенти Жоко Видодо Путин учрашувда шахсан қатнашмоқчи эканини айтди. Украина президенти офиси Владимир Зеленский саммитда Путин қатнашадиган бўлса, у ҳам боришини билдирганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?