date
views 1 752

Макрон «тўкин-сочинлик даври» тугаганини айтди

Макрон «тўкин-сочинлик даври» тугаганини айтди
Фото: Reuters
Тўқин-сочинлик, исрофгарчилик даври тугади, деди Франция президенти Эммануэл Макрон ҳукумат йиғилишида.

«Глобал исиш оқибатлари борган сари кучлироқ сезилмоқда. Бу йилги қурғоқчилик рекорд даражага етди», - деди Макрон.

«Биз йиллар давомида арзон, битмас-туганмас озиқ-овқатлар, ер, хомашё, сув тўкин-сочинлиги деб аталган даврнинг охиридамиз», - дея қўшимча қилди у.

Макроннинг фикрича, Франция ва Европа учун янги давр бошланди.

Франция президенти ҳукуматни тегишли чоралар кўришга, ҳушёр бўлишга ва зиммасидаги мажбуриятни бажаришга чақирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон «тўкин-сочинлик даври» тугаганини айтди