20:10 / 25.08.2022
1 655

Россия армиясининг Украинадаги темирйўл станциясини ўққа тутиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Россия армиясининг Украинадаги темирйўл станциясини ўққа тутиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди
Фото: ТАСС
Чаплине посёлкасида қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Ҳалок бўлганлар орасида икки бола ҳам бор. 30 дан ортиқ одам жароҳатланган, деди Зеленскийнинг офиси раҳбари ўринбосари.

Днепропетровск областининг Чаплине посёлкасидаги темирйўл станцияси ва турар жой секторининг Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 25 кишини ташкил этди, ҳалок бўлганларнинг икки нафари болалардир. Бу ҳақда 25 август, пайшанба куни Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко маълум қилди. Унга кўра, 11 ёшли бола уй вайроналари остида, 6 ёшли бола эса станция яқинида ёниб кетган машина ичида ҳалок бўлган. Ҳаммаси бўлиб, отишма оқибатида 31 киши яраланган, дея қўшимча қилди Тимошенко.

Посёлкадаги қидирув-қутқарув ишлари эрталаб якунланди. Жароҳат олганлар орасида 10 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, икки нафар бола ҳам бор, дея хабар берди Украина Бош прокуратураси. Бир неча соат олдин Украина президенти Володимир Зеленский БМТ Хавфсизлик кенгашида видео-алоқа орқали нутқ сўзлаб, 50 га яқин одам жароҳатланганини маълум қилган эди.

Днепрбўйи темирйўлида жойлашган Чаплине станциясига ракета зарбалари 24 август куни - Украина мустақиллиги эълон қилинган кун муносабати билан амалга оширилди. Ўққа тутилганидан кўп ўтмай, Зеленский «тўртта йўловчи вагони» ёнаётганини маълум қилди. Украина президенти қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия армиясининг Украинадаги темирйўл станциясини ўққа тутиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди