18:11 / 27.08.2022
1 335

Туркияда ёзги Қуръон курслари якунланди (фото)

Туркияда ёзги Қуръон курслари якунланди (фото)
Аввал хабар берганимиздек, Туркия Дин ишлари бошқармаси (Диний идораси) томонидан бу йил 90 мингдан ортиқ масжид қошида Қуръон курслари ташкил этилганди.

4 ёшдан 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар алоҳида синфларда бепул шаклда ўқитилди.

Жорий йилнинг 27 июнидан 26 августига қадар вилоят ва туман муфтийлари координациясида ўтказилган курсларда миллионлаб болалар Қуръонни тадвид билан қироат қилишни ва диний билимларни ўргандилар.

Жойларда миллий-маънавий қадриятлар, ижтимоий, маданий ва спорт тадбирлари ўтказиладиган ёзги Қуръон курсларининг ёпилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Адана вилоятидаги Ҳожи Нури Чому масжидида ўтказилган маросимда курсларда яхши ўқиган болаларга 70 та велосипед, 60 та дрон, 50 та скутер, 50 дона ақлли соат ва 40 та совға сертификатлари тарқатилди.

Адана вилояти муфтийси Меҳмет Ташчи сўзга чиқиб, “Ёзги Қуръон курслари миллионлаб болалар учун катта ихлос ва умид билан фарзандларини масжид ва Қуръон курсларига юбориш орқали халқимиз ўз динини ва Қуръонни ўрганиши учун катта муваффақиятдир. Бу ўқувчилар иштирокида ўтказиладиган жуда жиддий таълим-тарбиявий тадбирдир", деди.

Айдин Эфелер тумани муфтийлигига қарашли 275 та ёзги Қуръон курсларида 5794 нафар ёшлар таҳсил олди.

Диярбакир вилоятидаги 1939 та масжидлар қошида бу йил 2 минг 796 та марказда жами 56 минг 818 нафар ёшлар таълим олди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда ёзги Қуръон курслари якунланди (фото)