Фото: Global Look Press
Air France компаниясининг икки учувчиси парвоз пайти муштлашган. Женевадан Парижга учган самолётдаги воқеа июн ойида юз берган. Авиакомпания воқеа юз берганини энди расман тасдиқлади.
Guardian ёзишича, самолёт ҳавога кўтарилганидан сўнг, икки учувчи келишмай қолиб, ёқалашиб кетишган, бири иккинчисига мушт туширишга ҳам улгурган. Борт кузатувчилари уларни ажратиб олишган. Парвоз давомида, яна муштлашиб кетмасликлари учун, учувчиларнинг бири кабинада қолдирилган.
Нима бўлганда ҳам, самолёт Париж аэропортига эсон-омон келиб қўнган. Шундан сўнг учувчилар ишдан четлатилган.
Фуқаро авиацияси хавфсизлигини текшириш ва таҳлил қилиш бюроси (BEA)нинг ҳисоботи ортидан Air France юқоридаги баёнотини берди. BEA ҳисоботида ушбу авиакомпания учувчиларига фавқулодда ҳолатларда чидамлилик етишмаслиги кўрсатилганди. Ҳисоботда 2017 йилдан 2022 йилгача юз берган бешта фавқулодда вазият кўрсатилган бўлиб, учувчилар хавфсизлик қоидалари бўйича эмас, балки ўз хоҳишлари бўйича иш тутишгани таъкидланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?