
Алексей Мордашов Фото: ТАСС
2022 йил бошидан бери россиялик энг бадавлат тадбиркорларнинг бойлиги 53,939 млрд долларга камайди.
Энг кўп йўқотиш «Северсталь» компанияси эгаларидан бири Алексей Мордашов билан юз берди — 7,53 млрд доллар. Эндиликда унинг бойлиги 21,3 млрд долларни ташкил этмоқда.
Йўқотишлар бўйича иккинчи ўринда Evraz ҳолдинги акциядори Роман Абрамович турибди. У 2022 йил бошидан буён 7,34 млрд доллар йўқотди. Ҳозирда Абрамовичнинг бойлиги 10,7 млрд долларга тенг.
НЛМК металлургия компанияси бенефициари Владимир Лисиннинг бойлиги 5,91 млрд долларга камайиб, 22,1 млрд долларга тушди.
«Новатэк» акциядори Геннадий Тимченко йил бошидан бери 4,65 млрд доллар йўқотди ва ҳозирда унинг бойлиги 17,8 млрд долларни ташкил этмоқда.
«Норникель» компанияси ва «Интеррос» ҳолдинги президенти Владимир Потаниннинг бойлиги эса аксинча, 2,2 млрд долларга кўпайди ва 33 млрд долларга етди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар