date

Ухандаги лабораторияда янги вирус аниқланди

Ухандаги лабораторияда янги вирус аниқланди
Фото: Ferra.ru
Ухан (Хитой) лабораторияси мутахассислари кемирувчиларда янги вирусни аниқлашди — LsPyV KY187.

Хабарда айтилишича, патоген полиомавирусга жуда ўхшаш, фақат нисбатан енгил кечади. Шунинг баробарида вирус «унчалик янги» эмаслиги ҳам маълум бўлди: 2016 ва 2019 йилларда Кениядаги зебра-сичқонларда аниқланган билан бир хил.

Ухандаги марказга ҳам микроорганизм ўша ердан ўрганиш учун олиб келинганди.

Бу вируснинг одамларга таъсирини синчиклаб ўрганиш зарур, дейишмоқда хитойлик олимлар. Қай даражада юқумли, таъсири қандай? Ҳозирча хавотирланиш учун асослар йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Ухандаги лабораторияда янги вирус аниқланди