date
views 2 286

Бу тангадаги шифрни бузганлар ишга олинади

Бу тангадаги шифрни бузганлар ишга олинади
Фото: ABC News
Австралияда ташқи разведка хизматининг киберхавфсизлик агентлиги (Австралия сигналлар бошқармаси — ASD) 75 йиллиги муносабати билан эсдалик тангаси чиқарилди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Тангада турли мураккабликдаги шифрлар акс этган, уларни буза олганларни Австралия ташқи разведкаси ишга олади.

Фото: ABC News

Фото: ABC News
ASD бош директори Рейчел Ноублнинг айтишича, танга агентлик аъзолари меҳнатини шарафлаб, кодларни бузиш эволюциясини ифодалайди.

«Иккинчи жаҳон уруши пайтида одамларимиз: ҳарбийлар, фуқаролар япон ҳарбий кодларини қоғоз ва қаламда ечиб, Япония ҳарбийлари қаердалигини кўрсатиш учун иттифоқчи кучларга юборишган», — деди Ноубл.

ASD бош директори Рейчел Ноубл ва мамлакат зарбхонаси раҳбари Ли Гордон.
Фото: ABC News

Ноублнинг таъкидлашича, тангадаги кодларни ечишнинг барча тўрт босқичидан ўта олганлар бемалол Австралия сигналлар бошқармасига ишга кириш учун ариза ёзишса бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бу тангадаги шифрни бузганлар ишга олинади
-->