
Чечинистон раҳбари Рамзан Қодиров Россияда ҳарбий ҳолат эълон қилиб, одамларни ҳарбий ҳолатга тайёрлаш кераклигини айтди.
«Рамзан Қодиров сифатида менинг фикрим, ҳарбий ҳолат эълон қилган бўлардим, сафарбарлик эълон қилган бўлардим. Одамларни ҳарбий ҳолатга тайёрлашни бошлардим. Эртага нима бўлишини билмаймиз. Ҳеч қайси динга амал қилмайдиган бу шайтонларнинг иттифоқчилари кўпроқ бўлади, чунки улар шайтондир. Биз давлат раҳбарияти сафарбарлик эълон қилмагунча кутмаслигимиз керак, барчамиз сафарбар бўлишимиз керак. Ҳар бир минтақа ўзида мавжуд куч ва воситаларни таъминлаши керак», – дейди Чечинистон раҳбари.
Маълумот учун, олдинроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украина Қуролли кучлари ҳужуми остида Харков вилоятида рус қўшинларининг чекиниши ҳақида гапирди ва ҳарбий ҳаракатлар боришини жиддий танқид қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар