18:57 / 17.09.2022
2 089

Данияда ҳижобни тақиқлаш таклифи норозиликларни келтириб чиқарди

Данияда ҳижобни тақиқлаш таклифи норозиликларни келтириб чиқарди
Икки йил давомида ҳижобда юрган 15 ёшли Ҳуда Макай Асғар Дания мактабларида ҳижобни тақиқлаш таклифини эшитиб, ҳайратда қолди. Бу тавсия ҳам педагоглар, ҳам мусулмон жамоатчилигининг салбий муносабатига сабаб бўлди.

Мен доимо Данияда дин эркинлиги борлигини билардим. Мен хоҳлаган нарсани кийишим мумкин ва мен истаган динимга ишонишим мумкин. Шунинг учун таклиф ҳақида эшитганимда ҳайрон қолдим. Мен рўмолимни еча олмайман, чунки у менинг бир қисмим”, деди у ал-Жазира ахборот агентлигига телефон орқали.

Комиссия хулосасига кўра, бошланғич синфларда рўмолдан фойдаланиш болаларнинг икки гуруҳга бўлинишига олиб келиши мумкин эмиш. Комиссия ҳижоб ўрашни тақиқлаш билан бир қаторда дания тили курслари, этник озчилик оилаларида бола тарбиясининг замонавий усулларини тарғиб қилиш, бошланғич мактабларда жинсий тарбияни кучайтириш каби бошқа тавсияларни ҳам берди.

Жутланддаги Tilst Skole бошланғич мактаби директори Лоне Йоргенсен тавсия этилган тақиқни қўллаб-қувватламайди.

"Менинг вазифам – ҳамма учун жой бор ва ҳамма бирдек қадрли бўлган яхши мактаб ташкил этиш", деди у.

Копенгаген кўчаларига бир неча минг киши ҳижобни тақиқлаш таклифига қарши норозилик билдиришди. 37 ёшли доя ва фаол Ламия Ибнсайн “Ҳижобимиздан қўлларингни торт” деб номланган тадбир уюштирди.

Орхус университети қошидаги Дания таълим мактаби доценти Ирам Хаважанинг айтишича, тақиқ ижтимоий назорат остидаги қизлар дуч келадиган муаммоларнинг ҳеч бирини ҳал қилмайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг