23:39 / 17.09.2022
2 275

Украина. Руслар қувиб чиқарилган Изюмдаги қабрлар очилмоқда

Украина. Руслар қувиб чиқарилган Изюмдаги қабрлар очилмоқда
Украина шарқидаги Харков вилоятининг Изюм шаҳридаги қабрлар жасадлар отопсия ва шахсини аниқлаш учун очилмоқда.

(Отопсия – патологик-анатомик ёки постмортемик процедура танани, шу жумладан ички органларни отопси ва текшириш. Одатда ўлим сабабини аниқлаш учун амалга оширилади).

Тахминан бир ҳафта олдин Россия кучларидан қайтариб олинган Изюм шаҳар маркази ташқарисидаги қабристон яқинида кўп сонли қабрлар топилди, уларда кўмилганларнинг шахси номаълум.

Рақамланган қабрлар полиция томонидан лента билан ёпилган. Кейин прокурорлар ҳамроҳлигида полиция қабрларни очиб, жасадларни олиб чиқишни бошлади.

Жасад қопларига солинган жасадларга баъзи ёзувлар ёзилгани кўринди.

Харков вилояти ҳарбий бошқармаси губернатори Олег Синегубо бу қабрларда тинч аҳоли ва украиналик аскарларга тегишли 450 га яқин жасад борлигига ишонганликларини ва жасадлар устида отопси ва шахсини аниқлаш ишлари олиб борилишини билдирди.

Синегубонинг айтишича, Украина полицияси ҳамда прокурорлар халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиш ва келажакда ушбу ҳодисага қарши иш очиш учун терговни давом эттирмоқда.

Синегубо бу қабрларга кўмилганларнинг 99 фоизи оддий йўллар билан ўлмаганини таъкидлади:

Уларнинг кўпчилигида қийноқ излари бор. Кўплаб болаларнинг жасадларидан ташқари, қўллари орқасига боғланган жасадлар ҳам топилган. Мен бутун дунё бу Украина халқига қарши геноцид эканлигини билишини истайман” деди у.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг