
Фото: AA
21 сентябрь кунги савдо сессияси бошида Россия фонд бозори 9,61 фоизга тушиб, 2002,73 пунктгача пасайган. РБК маълумотларига кўра, бу Украинада уруш бошланган 24 февралдан бери энг минимал кўрсаткичдир. Москва биржасининг индекси бир кун олдин ҳам 8,84 фоизга пасайган эди.
Москва биржасининг “ҳаворанг фишкалари” орасида энг катта қулаш “ВК” (15,33 фоиз), “ПИК” (15 фоиз) ва “Санкт-Петербург” биржасида (14,2 фоиз) кузатилган.
Россияликлар томонидан компаниялар акцияларини сотиш кўрсаткичларининг кескин ошишига Владимир Путин томонидан имзоланган сафарбарлик тўғрисидаги фармон сабаб бўлган. Фонд бозорининг қулаши ҳозирча рубль курсига таъсир қилмаган. Сўнгги ойларда мамлакатдаги асосий ставка ҳам бозор ҳаракатларига боғлиқ бўлишни тўхтатди ва фақат экспорт ва импорт оқимларининг нисбати билан белгиланмоқда.
Уруш бошланганидан кейин норезидентлар Россия фонд бозоридан чиқиб кетишди. Ҳозирда унинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи маҳаллий инвесторлар ҳисобланади. Февралдан бери Москва биржаси индекси 60 фоиздан кўпроққа пасайиб кетган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар