00:49 / 29.09.2022
1 134

Эрон президенти Ўзбекистон билан визасиз режим жорий қилиш масаласига тўхталди

Эрон президенти Ўзбекистон билан визасиз режим жорий қилиш масаласига тўхталди
Фото: Президент матбуот хизмати
ЎзА ШҲТ саммити доирасида Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий билан суҳбат уюштирган эди. Эрон раҳбари мулоқот давомида икки давлат ўртасида визасиз режим жорий қилиш масаласига тўхталиб ўтди.

- "Туризм кўп сонли аҳолига эга бўлган мамлакатларимиз учун кескин ривожлантирса бўладиган аниқ-равшан имкониятдир. Бизни қувонтирадигани шуки, икки мамлакат туристик жозибадорлик бўйича дунёда юқори ўринларни эгаллайди. Биз ўзаро авиақатнов сонини ошириш ва визасиз тартиб ўрнатиш орқали иқтисодий ҳамкорликни юқори нуқтага чиқара олишимиз мумкин.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқани кенгайтиришга қаратилган кўплаб шартномалар имзоланган. Фикримизча, бу етарли эмас, мавжуд имкониятга мос эмас. Шубҳасиз, ҳар икки мамлакатда нисбатан устунликни таъминлайдиган ва бир-бири иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатадиган салоҳият бисёр
", — деди Раисий.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президенти Ўзбекистон билан визасиз режим жорий қилиш масаласига тўхталди