00:56 / 29.09.2022
2 936

Сафарбарликдан қочаётган россияликларга қўшни мамлакатларда муносабат

Сафарбарликдан қочаётган россияликларга қўшни мамлакатларда муносабат
Фото: ТАСС
Россияликлар қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинганидан буён Россияни тарк этишда давом этишмоқда. RTVI сафарбарликдан бўйин товлаган россияликларни чегарадош қайси мамлакатлар ўз ҳудудига киритаётгани, қайси мамлакатлар уларга бошпана беришга тайёрлиги ёки ҳеч бўлмаганда, ортига қайтариб юбормаслиги ҳақида инфографика тайёрлади.

Германия ва Ирландия сафарбарликдан қочаётган россияликларни қабул қилишга тайёр.

Болтиқбўйи мамлакатлари, Финляндия, Польша ва Чехия ватанини тарк этаётган россияликлар учун чегараларини ёпди.

Қозоғистон ва Грузияга россияликлар визасиз, эркин киришлари мумкин.

Шу пайтгача, яъни сафарбарлик эълон қилинган 21 сентябрдан бери 233 603 нафар (рақамлар янада каттароқ бўлиши мумкин) россиялик ўз мамлакатидан чиқиб кетди.

Энг кўп росссияликларни Қозоғистон қабул қилди — 98 000. Грузияга 60 мингдан ортиқ, Финляндияга 43 минг, Туркияга 31 мингдан зиёд россиялик қочиб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сафарбарликдан қочаётган россияликларга қўшни мамлакатларда муносабат