date

Рамзан Қодиров даҳшатли чақириқ билан чиқди

Рамзан Қодиров даҳшатли чақириқ билан чиқди
Фото: ТАСС
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинадаги ҳарбий амалиётлар доирасида «кичик қувватли ядро қуролидан фойдаланишгача» бўлган кескинроқ чоралар кўрилиши кераклигини қайд этди.

«Россия мудофаа вазирлиги олий бош қўмондонга нима деб ҳисобот бераётганини билмайман, аммо шахсий фикримча, чегарадош ҳудудларда ҳарбий ҳолат эълон қилишдан тортиб кичик қувватли ядро қуролидан фойдаланишгача бўлган кескинроқ чоралар кўриш керак»,— деди у Telegram-каналидаги изоҳида.

Қодировнинг айтишича, Россия Украинада «ўйин қилмасдан» жиддий ҳарбий операция ўтказиши, ҳудудни ҳимоя қилиш учун «барча имконият ва ҳар қандай қурол»дан фойдаланиши керак.

Чеченистон раҳбари Россия қўшинлари Красний Лиман шаҳрини ташлаб чиқиб кетгани ҳақидаги хабарга шундай кескин оҳангда муносабат билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров даҳшатли чақириқ билан чиқди