
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг Украина элчиси ҳақидаги изоҳи Остона ва Москва ўртасидаги муносабатлар характерига мос келмайди.
Бу ҳақда 5 октябрь, чоршанба куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, деб ёзади “zakon.kz”.
“Россия ТИВ расмий вакили Захарованинг Украина элчисининг Қозоғистондан чиқариб юборилиши ҳақидаги изоҳига келсак, шуни таъкидлашни истардимки, унинг баёнотлари оҳанги, бизнинг фикримизча, иттифоқчи давлатлар табиатига мос келмайди. Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар тенг ҳуқуқли стратегик шериклардир”, — деди у.
Смадияровнинг айтишича, бугун, 5 октябрь куни Россиянинг Қозоғистондаги элчиси Алексей Бородавкин ТИВга чақирилади. Ташқи ишлар расмий вакили Россия элчиси Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига суҳбат учун чақирилишини маълум қилди.
Смадияровнинг сўзларига кўра, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг “жаноб Врублевскийнинг провокацион хатти-ҳаракати” бўйича принципиал позицияси Украина томони, шунингдек, жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган.
Шунингдек, Украина томони Пётр Врублевскийнинг қозоғистонликларнинг, айниқса этник русларнинг ҳис-туйғуларини ранжитган баёнотлари қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида маълум қилинди, деди дипломат.
Украина томонига бу каби баёнотлар элчи фаолиятига мос келмаслиги ҳақида ҳам айтилди, деди у.
“Украина томони буни тушуниш билан қабул қилди ва уни олиб чиқиш бўйича келишувга эришилди. Айни пайтда Украина Ташқи ишлар вазирлигидан Остонага янги элчи тайинлаш бўйича сўров келиб тушган. Қайд этишни истардимки, биз Украина томони билан бу масалада тўлиқ ўзаро тушунишга эгамиз”, — дея қўшимча қилди дипломат.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар