
Стокгольмда Швеция Давлат банки томонидан таъсис этилган иқтисодиёт бўйича Алфред Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди. 2022 йилда мукофот америкалик иқтисодчилар Бен Бернанке, Дуглас Даймонд ва Филип Дюбвигга «молиявий инқирозлар ва банк иши бўйича тадқиқотлари учун» берилди.

Фото: Twitter
2021 йилда иқтисодиёт бўйича мукофот америкалик иқтисодчилар Дэвид Кард, Жошуа Ангрист ва Хидо Имбенсга насиб қилган эди. Мукофот пулининг ярми Кардга, қолган ярми Ангрист ва Имбенсга берилган. Ангрист ва Имбенс «сабаб-оқибат муносабатларини таҳлил қилишга қўшган услубий», Кард эса «меҳнат иқтисодиётига қўшган амалий» ҳиссаси учун мукофот билан тақдирланган.
Иқтисодиёт бўйича ғолибларнинг эълон қилиниши Нобель ҳафталигини якунлади. Мукофотлар 10 декабрь, Алфред Нобель вафот этган куни топширилади. Одатда лауреатлар мукофотларни Швеция қироли Карл XVI Густав иштирокидаги тантанали маросимда шахсан қабул қилиб олади. Бироқ 2020 ва 2021 йилларда коронавирус пандемияси туфайли маросимлар видео форматда ўтказилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар