1 595
Украинадаги урушнинг 232-куни: Николаевга янги ҳужум ва қурбонлар, Харьковда ишлаётган сапёрлар (фото)

13 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Николаевни ўққа тутди, оқибатда кўп қаватли уй вайрон бўлди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, камида тўрт киши, жумладан 11 ёшли бола ҳалок бўлган. Харьковга ҳам ракета ҳужуми уюштирилди, шаҳар мери Игорь Терехов электр таъминотидаги узилишлар ҳақида маълум қилди.
Россиянинг Белгород вилоятида, губернатор Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, «Украина Қуролли кучларининг ўққа тутиши оқибатида» ўқ-дорилар омбори портлатилган, Белгороднинг ўзида эса ракета парчалари кўп қаватли турар жой биносига қулаган, унинг юқори қаватини қисман бузган. Жабрланган ва қурбонлар йўқ. Россия сафарбар қилинганларнинг ўлимини биринчи марта расман тасдиқлади: Челябинск вилояти расмийлари беш нафар фуқаронинг ўлими ҳақида хабар берди. Meduza урушнинг 232-кунига оид асосий фотосуратлар билан бўлишди.
Николаевдаги турар жой биносига берилган зарба қурбонлари

13 октябрь куни тунда рус қўшинлари Николаевга қарата ўт очди, снарядлардан бири турар жой биносига тушди. Яраланганлар орасида 11 ёшли бола ҳам бор эди — у қутқарувчилар уни топгунча олти соат вайроналар остида қолган. Кечқурун бола касалхонада вафот этди.
Фото: «Либкос»

Николаевда яшовчи киши отишмада ҳалок бўлган амакиваччасининг жасади устида йиғламоқда. Кечқурун шаҳар кенгаши камида тўрт кишининг ўлими ҳақида хабар берди.
Фото: AP Photo

Зарба тушган бинодаги квартиралардан бири.
Фото: «Либкос»

Николаевлик кекса ёшли киши телефонда гаплашиш мобайнида йиғламоқда.
Фото: «Либкос»
Купянскдаги бозорнинг отишмалардан кейинги кўриниши

13 октябрь куни эрталаб рус қўшинлари Украина Қуролли кучлари томонидан 10 сентябрь куни озод қилинган Харьков вилоятининг Купянск шаҳрини ўққа тутди. Ҳужум оқибатда шаҳар бозори ҳудудидаги бир нечта дўконлар ёниб кетди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Фото: Getty Images
Изюм жанглар ва оккупациядан кейин

Изюмдаги вайрон бўлган турар жой биноси. Харьков ва Донецк вилоятлари чегараси яқинида жойлашган шаҳар 11 сентябрь куни озод қилинган.
Фото: EPA

Урушнинг дастлабки кунларида деярли узлуксиз давом этган отишмалардан бирида ҳалок бўлган оиланинг суратлари.
Фото: EPA

Изюмлик аёл кўнгиллилар томонидан шаҳарнинг муҳтож аҳолиси учун тўпланган пойабзалларни кўриб чиқмоқда. Мер ўринбосари Владимир Мацокин кўплаб вайроналар туфайли Изюм қишга тайёр эмаслигини айтди ва «аҳолининг заиф қатламларини» шаҳардан эвакуация қилиш ҳақида таклиф берди.
Фото: EPA

Изюм касалхонасидаги одамлар.
Фото: EPA
Озод қилинган қишлоқлардан бирида украиналик сапёрлар

Украина сапёрлари Харьков вилояти Граково қишлоғида рус минасига учраб портлаган эркакнинг жасади ёнида. Ҳудуд сентябрь бошида Украина Қуролли кучлари томонидан ўтказилган қарши ҳужум натижасида озод қилинган.
Фото: AP Photo

Россия Мудофаа вазирлиги томонидан нашр этилган «Красная звезда» газеталари дастаси, граната ва противогазлар — бу ашёларни рус қўшинлари Граководан чекинишда қолдириб кетган.
Фото: AP Photo

Украиналик сапёр Граковони миналардан тозалаш пайтида рус ҳарбийлари ташлаб кетган ўқ-дориларни йиғмоқда.
Фото: AP Photo

Грсковода украиналик сапёрлар мина қидирмоқда.
Фото: AP Photo

Сапёрлар рус ҳарбийлари ташлаб кетган ҳарбий анжомларни портлатмоқда.
Фото: AP Photo “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар