21:57 / 17.10.2022
1 337

Россиянинг Ейск шаҳрида «Су-34» самолёти тураржой биноси ёнига қулади

Россиянинг Ейск шаҳрида «Су-34» самолёти тураржой биноси ёнига қулади
Ейск шаҳри (Россия, Краснодар ўлкаси)даги кўп қаватли тураржой биноси ёнига самолёт қулади.

«Интерфакс» хабарига кўра, қирувчи-бомбардимончи «Су-34» самолёти қулаган.

Гувоҳларга кўра, воқеа жойида портлаш овозлари эшитилмоқда.

Самолёт қулаши оқибатида юзага келган ёнғин тураржой биносига ўтган. Ёнғин майдони 2 минг квадрат метрни ташкил қилиб, тўртинчи даражали хавфли, дея таснифланган.

Воқеа жойига ёнғинга қарши ва қутқарув хизматлари етиб келган.

Ейск — Украинанинг Донецк вилоятидаги Мариупол шаҳри яқинида жойлашган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг