12:20 / 21.10.2022
1 148

Венгрияда ўзбек тили ўқув курслари жорий этилади

Венгрияда ўзбек тили ўқув курслари жорий этилади
21 октябрь - Ўзбек тили байрами арафасида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Абат Файзуллаев Венгрия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари бўлимида академия кутубхонаси бош директори Иштван Монок ва Венгриянинг Этвош Лоранд университети (ELTE) туркийшунослик кафедраси мудири, Шарқшунослик институти директори Бенедек Пери билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Иштван Монок Венгрия Фанлар академияси кутубхонаси 1825 йилда ташкил топганини, кутубхонада 10 мингдан зиёд тарихий қўлёзмалар сақланиши, улар орасида Шарқ қўлёзмалари тўплами ноёблиги билан ажралиб туришини маълум қилди. 1951 йили венгриялик олим ва шарқшунос Лаёш Лигети томонидан асос солинган ушбу тўпламда Ўрта Осиё олимлари, шоир ва ёзувчиларига тегишли форс ва туркий-чиғатой (қадимий ўзбек) тилида ёзилган 80 га яқин қўлёзма сақланади.

Учрашув чоғида Шарқ қўлёзмалари бўлимида сақланаётган Алишер Навоийнинг «Муҳокамат ул-луғатайн» асари қўлёзмаси, Навоий асарларини ўрганишни осонлаштириш учун тайёрланган XVI асрга оид «Чиғатой усмонли луғати», венгриялик машҳур шоир Арани Янош қаламига мансуб «Ажойиб буғунинг ҳикояти» асарининг ўзбек олими Мулла Исҳоқ Иброҳим томонидан XIX асрдаги таржимаси асл нусхаси билан танишиш имкони яратилди.

Ўрта Осиё олимлари қаламига мансуб кўплаб асарлар Усмонли турклар империяси даврида венгриялик машҳур туркийшунос олим ва саёҳатчи Армин Вамбери томонидан Истанбул орқали Будапештга олиб келинган. И.Монок ушбу асарларни ўрганиш ва тадқиқ этиш ниятида бўлган барча ўзбек мутахассисларига академия кутубхонаси доимо очиқ эканлигини алоҳида қайд этди.

Учрашувда Венгриянинг Этвош Лоранд университетида ўзбек тили ўқув курсларини жорий этиш ва Ўзбекистондан тегишли мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг