Скриншот: YouTube
Бишкекда Кампиробод сув омборининг бериб юборилишига қарши тинч намойишлар бўлиб ўтди. Марш иштирокчилари Ала-Тоо майдонигача юриб бориб, у ерда сув омборининг берилишига қарши петицияни имзолади. Бу ҳақда «24.kg» хабар бермоқда.
Митинг чоғида иштирокчилар сув омборини Ўзбекистонга бериш ҳақидаги қарорни бекор қилишга даъват этувчи шиорлар туширилган плакатларни кўтариб олган. Йиғилганлар, шунингдек, аввалроқ қўлга олинган фаолларни озод этишни ва сиёсий таъқибларни тўхтатишни талаб қилган.
«Кампиробод бизники, репрессиялар тўхтасин!» — деган иштирокчилар.
Намойишчиларнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат бўлди:
- Кампиробод сув омбори ва унинг ҳудуди Қирғизистон балансида қолиши керак.
- Кампиробод сув омборини айирбошлаш, делимитация ва демаркация қилиш бўйича масалалар ва ишлар тўхтатилиши керак. Битим ратификация қилинмаслиги керак.
- Делимитация ва демаркация масалалари бўйича давлат комиссияси қайтадан тузилиши керак.
- Делимитация ва демаркация масалалари бўйича протоколлар инвентаризация қилиниши керак ва жамоатчилик учун эълон қилиниши шарт.
- Сиёсий таъқиблар зудлик билан тўхтатилиши керак.
Ҳужжат президент маъмуриятига, Жогорку Кенешга ва вазирлар маҳкамасига тақдим этилиши режалаштирилмоқда. Таъкидланишича, акцияда 200 дан 300 нафаргача одам қатнашган.
2022 йил 22 октябрь куни Кампиробод сув омборини қўллаб-қувватловчи қўмита тузилганди, унга фаоллар, сиёсатчилар ва парламент депутатлари кирган. Ўша куниёқ президент Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервьюсида Кампиробод бўйича митинглар ортида кимлар тургани ҳақида ҳукумат маълумотга эга эканини айтганди.
23 октябрь куни оммавий ҳибсга олишлар бошланди. Оммавий тартибсизликлар уюштиришга уринишда гумонланиб, 20 дан ортиқ сиёсатчилар, фаоллар ва блогерлар қўлга олинди. Уларнинг уйларида тинтувлар ўтказилган. 24 октябрь куни Бишкек суди уларнинг кўпчилигини 2 ойга ҳибсга олди.
Масала тарихи
Икки давлат ўртасида 2021 йил март ойида эришилган келишувларга мувофиқ, бир қатор чегараолди участкалари, хусусан, Унгар-Тоо тоғи Қирғизистонга ўтади. Ушбу ҳудудлар эвазига Ўзбекистон Кампиробод сув омборидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шаҳрихонсой канали жойлашган 50 гектарлик майдон ҳам Ўзбекистонга ўтган. Қирғизистон бунинг эвазига Ўзган туманининг чегараолди қисмидан 50 гектар ер олган.
Ўзбекистон нашрлари бу ҳақда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари ва қўшни мамлакатнинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевга таяниб хабар берган. Ўзбекистон томони Қирғизистон билан эришилган келишувлар ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Қирғизистоннинг Қорасув тумани Савай қишлоғи аҳолиси 2021 йил 14 апрель куни Кампиробод сув омборининг 50 гектари Ўзбекистонга берилишига қарши муддатсиз норозилик акциясини бошлади. Оқсоқоллар ҳукуматнинг хатти-ҳаракатларидан, ер алмашиш бўйича батафсил ахборот йўқлигидан ва бунда маҳаллий аҳоли фикри инобатга олинмаганидан норозилигини билдирган. Аҳолининг фикрича, бу алмашинув Қирғизистон манфаатларига зарар келтирадиган кўринишда амалга оширилган.
Бишкек, Кампиробод сув омбори, Намойиш “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди