
Фото: iphones.ru
Apple компанияси 2022 йилнинг учинчи чораги учун ҳисоботни эълон қилди. Бу АҚШда тўртинчи молиявий чоракка тўғри келади. Компания шунингдек молиявий йил (2021 йилнинг 1 октябридан 2022 йил 30 сентябригача) натижаларни ҳам сарҳисоб қилди.
Компаниянинг чорак ичидаги тушуми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ўсган ва 90,1 млрд долларлик рекорд кўрсаткичга етган. Соф фойда 20,7 млрд ёки ҳар бир акцияга 1,29 доллардан тушган.
Компания ишлаб чиқараётган маҳсулотлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
- iPhone: 42,63 млрд доллар;
- Mac: 11,51 млрд доллар;
- iPad: 7,17 млрд доллар;
- Олиб юриладиган қурилмалар, уй учун гаджетлар ва аксессуарлар: 9,65 млрд доллар;
- Сервислар: 19,19 млрд доллар.
«Сентябр чорагидаги бизнинг рекорд кўрсаткичларимиз мураккаб ва беқарор макроиқтисодий фонга қарамасдан, самарали ишлай олишимиздан далолат беради», — деган Apple молия директори Лука Маэстри.
Молия йили ичида Apple 394,3 млрд доллар ишлаб топган ва бу ўтган йилгидан 8 фоизга кўпроқ. Соф фойда ҳам рекорд ўрнатган ва 99,8 млрд долларга етган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар