20:16 / 08.11.2022
1 885

Қримдаги ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди

Қримдаги ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди
Қримда тиббиёт соҳасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни Ўзбекистонга кўчиришни сўраб Президентга мурожаат йўллади.

Маълум бўлишича, мурожаат йўллаган талабалар В.И.Вернадский номидаги Қрим федерал университетининг учинчи босқичида ўқийди. Тиббиёт факультети талабалари ва уларнинг яқинлари ҳудуддаги хавфсизлик масаласидан хавотир олиб, уларни Ўзбекистондаги университетларга ўтказишда ёрдам сўраган.

Талабалар бу вақтга қадар Россиянинг Ростов шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонасига мурожаат қилганликлари, аммо бош консулхонадан ҳеч қандай ижобий жавоб бўлмаганини таъкидлашган.

Маълумот учун, 1 ноябрь куни Давлат қабул комиссиясининг 7-сон баёни билан Россия Федерациясининг (Украина билан чегарадош) Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг