15:25 / 13.11.2022
938

Швеция суди россиялик миллиардернинг Черногорияга қарши даъвосини рад этди

Швеция суди россиялик миллиардернинг Черногорияга қарши даъвосини рад этди
Швеция апелляция суди россиялик тадбиркор Олег Дерипасканинг 2005 йил Kombinat Aluminijuma Podgorica (KAP) алюминий заводи ва Niksic Bauxite Mine боксит конлари билан боғлиқ боксит корхонасини хусусийлаштириш бўйича арбитраж қарорини бекор қилиш тўғрисидаги даъвоси бўйича Черногория фойдасига қарор чиқарди. Бу ҳақда жума куни Черногория Иқтисодиёт ва туризм вазирлиги маълум қилди.

2016 йил декабрида Дерипаска Черногория устидан жисмоний шахс сифатида судга мурожаат қилиб, мамлакат расмийларини унинг активларини ноқонуний экспроприация қилишда айблаган. 2017 йил октябрь ойида Стокголмдаги Халқаро арбитраж суди Дерипасканинг Черногория ҳукуматига КАР алюминий эритиш заводига йўқотилган сармоялари учун 600 миллион евро миқдоридаги компенсация талабини рад этди.

2019 йилда ушбу суд Россия Федерацияси ва Югославия Федератив Республикаси (2003 йилгача Сербия ва Черногория бирлашган давлати) ҳукуматлари томонидан тузилган инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни Черногорияга нисбатан қўлланилмайди, деб тан олиб, россиялик тадбиркорнинг даъвосини яна рад этди. Шу муносабат билан суд Дерипасканинг қонуний сўровлари бўйича кейинги қарор қабул қилишдан бош тортди ва тадбиркорга Черногорияга 1,6 миллион евро миқдоридаги суд харажатларини қоплашни буюрди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг