07:44 / 14.11.2022
1 509

«Толибон» Кобул аҳолисига янги чекловлар киритди

«Толибон» Кобул аҳолисига янги чекловлар киритди
Фото: Reuters
Афғонистонда «Толибон» ҳаракати Кобул аҳолисига нисбатан янги чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Маълум қилинишича, уй хўжаликлари бир уйдан иккинчисига кўчиб ўтиш учун тегишли полиция бўлинмаларидан гувоҳнома олиши керак бўлади.

Мазкур маълумотни «Толибон»нинг шаҳардаги полиция бўлими матбуот котиби Холид Задран тасдиқлади.

Кобулдаги «Толибон» хавфсизлик кучлари ҳукумат идораларига кўчиришни тасдиқловчи ҳужжатларни тарқатган. Задраннинг сўзларига кўра, кўчиш ҳақидаги гувоҳномаларни тасдиқлаш уларга жиноятчиларни аниқлашда катта ёрдам беради.

«Толибон» аввалроқ шаҳарлардаги оилаларнинг шахсини рўйхатдан ўтказиш учун қоғоз тарқатган ва бу мажбурий эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, «Толибон» Кобул аҳолисига уйларида кузатув камераларини ўрнатишни ҳам буюрганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг