
2022 йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида Россиядаги эркаклар ахлоқ тузатиш колонияларидаги маҳбуслар сони 23 минг кишига камайган. Бу ҳақда Федерал Жазони ижро этиш хизмати статистикасига таяниб Медиазона хабар бермоқда.
Жорий йилнинг август ойи бошида ахлоқ тузатиш колонияларида 349 минг киши сақланаётган бўлса, сентябрга келиб улар мингтага камайган, бу узоқ муддатли маҳбуслар сонининг қисқариш тенденциясига тўғри келади. Бироқ, октябрь ва ноябрь ойларининг бошларида кескин пасайиш кузатилган: мос равишда 338 ва 325 минг маҳбус.

Газетанинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган энг оммавий амниция пайтида ҳам, коронавирус даврида ҳам судлар томонидан маҳбусларни озод қилиш ҳақида бундай кенг қамровли ҳукм чиқариш кузатилмаган.
Нашрнинг қўшимча қилишича, маҳбуслар сонининг кескин қисқариши уларнинг «ЧВК» Вагнер га Украинадаги урушда қатнашиш учун ёлланиши фонида содир бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар