09:37 / 25.11.2022
2 867

Таҳлилчи долларнинг кескин ошиши хавфидан огоҳлантирди

Таҳлилчи долларнинг кескин ошиши хавфидан огоҳлантирди
Россиянинг «Совкомбанк»и бош таҳлилчиси Михаил Васильев «Прайм» агентлиги билан суҳбатда геосиёсий вазиятнинг ёмонлашиши доллар курсининг кучайишига олиб келиши мумкинлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, айрим таҳлилчилар геосиёсий қарама-қаршиликлар, рекорд даражадаги инфляция ва мамлакатлар Марказий банклари томонидан ставкаларнинг тез ўсиши фонида глобал рецессияни башорат қилмоқдалар.

Натижада, Васильев таъкидлаганидек, инвесторлар долларга ўтишни бошлайдилар.

Шунингдек, бундай ҳолат энергия нархининг пасайишига олиб келади ва бу валюта курсини бир AҚШ доллари учун 70 рублгача ошишига олиб келиши мумкин.

Мутахассис маблағларнинг бир қисмини Хитой юани, БAA дирҳами, Гонконг доллари сақлашни тавсия қилди. Глобал дунёда ушбу валюталарнинг кескин ўзгариш хавфи кам.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг