15:40 / 26.11.2022
1 601

Жаҳон чемпионатида мухлислар жума намозини адо этишди

Жаҳон чемпионатида мухлислар жума намозини адо этишди
Пешин вақти яқинлашганда, Қатар бўйлаб муаззинлар мусулмон футболчиларни, мухлисларни ва расмийларни мусулмон мамлакатида бўлиб ўтадиган биринчи жаҳон чемпионатининг биринчи жума намозига чақиришди, деб хабар берди Reuters.

Доҳанинг Ғарбий кўрфазидаги баланд минорали, ўймакор ёғоч эшикли Иброҳим Халилуллоҳ масжидида кўплаб мусулмонлар фарз ҳисобланган жума намозига йиғилишди.

Улар орасида Тунис, Ўмон, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан келган мухлислар, ФИФA вакиллари, француз футбол либосини кийган болалар ва яқин атрофдаги меҳмонхоналар ва кўп қаватли биноларнинг юзлаб эркак ва аёллари бор эди.

Футбол учун одатий бўлмаган чемпионат бўлиб ўтмоқда. Мусулмон мухлисларнинг таъкидлашича, Қатар жаҳон чемпионати уларни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ – стадионда ибодат хоналари, ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларини савдоси ва бошқа имтиёзлар билан таъминлади. Стадионда спиртли ичимликлар тақиқлангани учун трибуналарда пиво ичадиган мухлислар йўқ.

"Мен жума намозида қатнашиш учун Ислом давлатига келдим. Бу мусобақаларда мени энг хурсанд қиладиган ҳолат", деди Марокашдан келган мухлис Юсуф Идбарий.

Бошқа барча мусулмонлар сингари, Идбарий ҳам пойабзалини ечиб, масжиднинг асосий хонақоҳига кирди.

Мусобақанинг биринчи ҳафтасида жума намози ўқилиши, очилиш маросимида Қуръони каримдан тиловат қилиниши, ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари инглизча таржималари билан Доҳа бўйлаб жойлаштирилиши ҳар қадамда Исломнинг мавжудлигини кўрсатиб туради.

Қатарга келган мусулмон мухлислар ўйинлардан аввалгидан кўра яхшироқ баҳраманд бўлишлари мумкин бўлса-да, бу жаҳон чемпионати давомида улар учун вазият ўзгарадими ёки йўқми номаълум.

"Дастлабки белгилар Қатарни танқид қилиш ва мусулмонларга нисбатан ҳақиқий душманлик ўртасида боғлиқлик борлигини кўрсатади", деган Исломофобия моделларини онлайн ва офлайн режимда жамоатчилик фикрини ўзгартириш белгиларини ўрганаётган Бирмингем шаҳар университети криминология профессори Имрон Aван.

32 жамоадан иборат мусобақада иштирок этаётган баъзи мамлакатлар Қатарни меҳнат муҳожирлари, аёллар ва ЛГБТ ҳамжамиятининг ҳуқуқларини бузган, деб танқид қилмоқда.

Aйни пайтда мусулмон мухлислари ўзларига яратилган шароитдан завқланишмоқда.

Жанубий африкалик футбол ишқибози Ризвон Ғулом Ҳусайн намоз ўқишга жой ахтариб стадионни тарк этишга одатланган эди. Ҳатто 2010 йилда Жанубий Aфрикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам шундай бўлган.

"Сиз намоз вақтида стадионни тарк этасиз. Қайтиб келсангиз, жамоавий голни ёки энг муҳим вазиятни ўтказиб юборган бўласиз. Бу жаҳон чемпионатида ҳаммаси бошқача. У мен ва менга ўхшаган мухлислар учун, у мен учун ишлайди, у менга мос келади", деди у Reuters агентлигига.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг