06:56 / 02.12.2022
1 397

АҚШда 10 ёшли бола онасини отиб ўлдирди

АҚШда 10 ёшли бола онасини отиб ўлдирди
Фото: Reuters
АҚШнинг Милуоки штатида 10 ёшли бола Amazon’дан виртуал гарнитура харид қилишига қарши чиққан онасини отиб ўлдирди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

Ҳодисанинг эртасига бола онасининг Amazon’даги аккаунтига кириб, гарнитура учун буюртма берган. Болага нисбатан эҳтиётсизликдан одам ўлдириш бўйича биринчи даражали айблов қўйилган. Ҳозирда у ёши туфайли вояга етмаганлар изоляторида сақланмоқда.

У дастлаб полицияга 21 ноябрь маҳаллий вақт билан соат 07:00 да онасининг ётоқхонасидан қуролни олиб, ертўлада кир юваётган онасининг олдига борганини айтган. Бола ўқ отаётганда қуролни бармоғи атрофида айлантирган. У бу ҳақда полицияга қўнғироқ қилган 26 ёшли опасига айтиб берган. Аммо бир кундан кейин унинг қариндошлари расмийларга мурожаат қилган ва бола полицияга онасига атайлаб қурол ўқталганини тан олган.

Фото: Google Maps
Боланинг холаси эртаси куни уни ўзи билан олиб кетаётганида жиянининг қўлида калитларни кўради. Улардан бири қурол сақланадиган қутининг калити бўлади. Шунда аёл жиянидан отишма ҳақида сўрайди. Бола эса қурол ўқталганида онаси «Нега бундай қиляпсан? Қуролни ташла», — дея гапирганини эслайди.

Таъкидланишича, онасининг юзига ўқ узгандан сўнг, эртаси куни бола онасининг Amazon аккаунтига кириб, Oculus виртуал реаллик гарнитурасини буюртма қилган ва 7 ёшли амакиваччасига ҳам ҳужум қилган.

Фото: Getty Images
«Бўлган воқеадан, онамни ўлдирганимдан афсусдаман», — деган бола.

Холаси жияни бу сўзларни раҳм-шафқатсиз ва одатий ҳолда айтганини таъкидлаган. Боланинг қариндошлари унинг хатти-ҳаракати, жумладан, 4 ёшида кучугига озор бергани ҳақида полицияга қўшимча маълумот берган. Бундан ташқари, бола олти ой олдин ичида ёнувчи суюқлик бўлган шарни ёқиб, портлаш содир этгани айтилган. Бола бу ҳаракатларининг сабаби сифатида хаёлий овозларни эшитгани билан изоҳлаган.

Полиция болани яна сўроқ қилганда, у қуролни онасига қаратгани ва «қўрқитиш» учун деворга ўқ узмоқчи бўлгани, бироқ онасини отиб қўйганини таъкидлаган.

Бола терговчиларга ярим автоматик Glock 43 қуролини қулфланган қутидан олгани, чунки онаси уни эрталаб 6:30 эмас, балки 06:00 да уйғотгани ҳамда Amazon’дан харид қилишига рухсат бермагани учун уни отганини айтган.

Боланинг адвокати Анжела Каннингемга кўра, у ҳали ҳам иш бўйича маълумот тўпламоқда.

«Бу оилавий фожиа. Менимча, буни ҳеч ким инкор этмайди. Катталар тизими 10 ёшли боланинг эҳтиёжларига мутлақо мос келмайди», — дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда 10 ёшли бола онасини отиб ўлдирди