Россияда МиГ-31 қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Россияда МиГ-31 қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Россиянинг Приморск ўлкасида МиГ-31 қирувчи самолёти ҳалокатга учради, деб ёзмоқда «ТАСС».

«2 декабрь куни Приморск ўлкасида режалаштирилган ўқув парвози чоғида МиГ-31 самолёти ҳалокатга учради. Экипаж парашютдан сакрашга улгурди», дейилади Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарида.

Воқеа жойига қидирув-қутқарув хизматининг Ми-8 вертолётлари юборилган.

«Парвоз ўқ-дориларсиз амалга оширилган. Самолёт кимсасиз жойга қулаган. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Краснодар ўлкасининг Ейск шаҳрида ҳам ҳарбий самолёт тураржой биносига қулаганди. Натижада 13 киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар