17:50 / 03.12.2022
1 215

Россияликларнинг атиги 23 фоизи молиявий аҳволини яхши деб ҳисоблайди

Россияликларнинг атиги 23 фоизи молиявий аҳволини яхши деб ҳисоблайди
Фото: AP
Россияликларнинг атиги 23 фоизи молиявий аҳволини яхши деб ҳисоблайди. 2 декабрь, жума куни натижалари эълон қилинган «Общественное мнение» жамғармаси сўрови шундан далолат беради.

«Общественное мнение» жамғармаси маълумотларига кўра, россияликларнинг 56 фоизи молиявий аҳволини ўртача, 19 фоизи ёмон деб атаган. Сўровда қатнашганларнинг атиги етти фоизи сўнгги икки-уч ой ичида уларнинг молиявий аҳволи яхшиланганини айтди – бу 2022 йил август ойига нисбатан икки баравар кўп. Ҳар тўртинчиси вазият ёмонлашганини, 66 фоизи эса ўзгармаганлигини тан олди.

Россияликларнинг 21 фоизи келгуси йилда молиявий аҳволи яхшиланишини тахмин қилмоқда, август ойида респондентларнинг 25 фоизи бунга ишонганди. 16 фоизи бу борада вазият ёмонлашишидан хавотирда, 38 фоизи ўзгаришларни кутмаяпти. «Общественное мнение» жамғармаси қайд этишича, бу кўрсаткичлар охирги сўров давомида олинган натижалардан бироз ёмонроқ.

Уйма-уй юриб амалга оширилган сўров 19-29 ноябрь кунлари Россиянинг 53 та субъектида ўтказилди, унда 1500 респондент иштирок этди.

Бир кун аввал Росстат 2022 йилнинг учинчи чорагида Россияда даромади яшаш минимумидан (13 688 рубль) паст бўлган аҳоли сони 15,3 миллион кишигача камайганини, бу мамлакат аҳолисининг 10,5 фоизини ташкил қилгани ҳақида хабар берган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг