18:48 / 04.12.2022
1 213

Эрон Исроил разведкасига алоқадорликда айбланган 4 кишини қатл қилди

Эрон Исроил разведкасига алоқадорликда айбланган 4 кишини қатл қилди
Фото: Islam today
Эрон ҳукумати «Моссад» Исроил разведка хизмати билан ҳамкорлик қилишда айбланган тўрт кишини қатл қилди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

Тўрт эркак — Ҳусайн Ўрдухонзода, Шоҳин Имани Маҳмудобод, Милад Ашрафи Атботан ва Манучеҳр Шоҳбанди Бежанди июнь ойида Ислом инқилоби посбонлари корпуси томонидан ҳибсга олинганди. Эрон расмийларининг даъвосига кўра, улар «Моссад» зобитлардан қуролларни қандай қўллаш ва одамларни ўғирлаш бўйича таълим олган. Уларга гўёки Исроилдан криптовалютада пул тўланган.

Эрон ҳукумати «Моссад» агентларини аниқлаш бўйича операциялар ҳақида мунтазам равишда ҳисобот бериб туради. Май ойида Ислом инқилоби посбонлари корпуси Исроил махсус хизматларида ишлагани айтилган гуруҳнинг тугатилгани ҳақида эълон қилганди. Қайд этилишича, гуруҳ аъзолари одамларни ўғирлаб, гувоҳлик беришга мажбурлаган, шунингдек, шахсий ва жамоат мулкини йўқ қилган.

Апрель ойи охирида эса Эрон ҳукумати Исроилнинг уч агенти ҳибсга олинганини маълум қилди. Март ойида Эрон Ироқ Курдистони пойтахти Эрбилга уюштирилган ракета ҳужуми учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Зарбалар нишони «Моссад»нинг икки маркази бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон Исроил разведкасига алоқадорликда айбланган 4 кишини қатл қилди