20:49 / 04.12.2022
3 469

Россия ҳарбийлари тактикани ўзгартирди: Бахмут йўналишидаги вазият ҳақида маълумот берилди

Россия ҳарбийлари тактикани ўзгартирди: Бахмут йўналишидаги вазият ҳақида маълумот берилди
Фото: Reuters
Россия ҳарбийлари кичик гуруҳларга тарқалиб, Бахмут йўналишида тактикани ўзгартирди. Бу ҳақда UNIAN хабар берди.

Маълум қилинишича, Украина армиясида бу ҳаракатларни кузатишда кучли мониторинг тизими мавжуд.

«Артиллериячиларимиз уларнинг шижоатини бироз совитиш учун юқори аниқликдаги тизимлар билан зарба берди. Бахмутдаги вазият жуда қийин, лекин уни бошқариш мумкин. Қарши томон у ердан қайтарилишига умид бор», — деди Украинанинг Шарқий кучлари гуруҳи спикери Сергей Череватий.

Спикернинг таъкидлашича, Украина ҳарбийларининг жасорати ва концентрацияси рус ҳарбийларининг тактикани ўзгартиришига мажбур қилмоқда.

«Бахмут йўналишида ‘Вагнер’ хусусий ҳарбий компанияси кичик ҳужум гуруҳларини тузаётганини пайқаяпмиз, улар позицияларимизга имкон қадар тезроқ етиб олиш ва хандақларга кириш учун тарқалиб кетишга ҳаракат қилмоқда», — дейди у.

Шунга қарамай, Череватий Украина ҳарбийлари жанг майдонини кузатиш учун кучли тизимга эгалигини қайд этди.

«Жанг майдонини доим онлайн кузатамиз. Қарши томонни мониторинг қилиш қанчалик осон эканини биламиз», — дея қўшимча қилди спикер. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ҳарбийлари тактикани ўзгартирди: Бахмут йўналишидаги вазият ҳақида маълумот берилди