Фото: AP Photo
АҚШ миллий разведка раҳбари Эврил Хейнс Хитой Россияга қурол сотгани ёки етказиб бергани ҳақида маълумот аниқланмаганини айтди. У Калифорниядаги миллий мудофаа форумида бу ҳақда маълумот берди.
Разведка раҳбарига кўра, Пекин Москва билан қўшма лойиҳаларни давом эттирмоқда ва уни қўллаб-қувватламоқда.
«Хитой ҳар икки томон билан ўйнашда давом этмоқда. Пекин Россия билан бир қатор масалалар бўйича ишлаб, алоқаларни давом эттирмоқда. Россияни халқаро платформалар ва бошқа вазиятларда қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш имкониятини топмоқда. Қуроллар етказиб беришга келсак, биз ҳеч қандай ҳарбий ёрдам кўрмадик. Аммо бунга алоқадор баъзи нарсалар бизни чалкаштирмоқда, уларни кузатишда давом этамиз», — деди Хейнс.
Расмий равишда Хитой мутлақ бетарафликка амал қилади ва Россия ёки Украинага қурол етказиб бермайди. Пекиннинг таъкидлашича, айнан мана шу бетарафлик мамлакат миллий манфаатларига мос келади.
Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Хитойнинг ядро арсенали кенгайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирганди. Жумладан, бугунги кунда Пекиннинг арсеналида 400 дан зиёд жанговар каллаклар мавжуд бўлиб, ядро арсеналининг кенгайиш суръатлари шунга олиб келиши мумкинки, 2035 йилгача Хитой қўл остида тахминан 1500 та жанговар каллак бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Лунин келажаги борасида бир қарорга келди
Дунёни кезиш истагини уйғотадиган, саёҳатга илҳомлантирувчи 5 та фильм
Путин бош вазирни ишдан олмасликка қарор қилди
Европа Лигасининг финалчилари маълум бўлди
АҚШ ноқонуний миграцияга қарши чоралар кўрмоқда
The Ring: Наоя Иноуэ P4P рейтинги етакчисига айланди
Клаудио Раньерининг жаҳли чиқди