08:20 / 05.12.2022
1 619

Афғонистон ва Эрон чегарасида 20 дан ортиқ трактор ёниб кетди

Афғонистон ва Эрон чегарасида 20 дан ортиқ трактор ёниб кетди
Фото: Hasht-e Subh Daily
Афғонистон ва Эрон ўртасидаги умумий чегарада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 4 декабрь куни, маҳаллий вақт билан тушки соат 03:00 да юз берган. Ёнғинда 20 дан ортиқ трактор ва бир нечта автомобили ёниб кетган. Транспорт эгалари катта молиявий зарар кўрган.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳам бор, ушбу ёнғинга тракторнинг ёниши сабаб бўлгани айтилмоқда. Эҳтиёт чораларига риоя қилинмагани ва ёнғинни ўчириш воситаларининг йўқлиги сабабли бундай ҳодисалар катта зарар келтириши қайд этилди.

21 ноябрь куни Афғонистонда йўловчи автобуси дарёга қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Уларнинг аксарияти болалар бўлган. Жароҳатланганлар эса 40 кишини, бир бола, икки аёл ҳамда 38 нафар эркак, ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон ва Эрон чегарасида 20 дан ортиқ трактор ёниб кетди