21:37 / 05.12.2022
1 336

АҚШ сунъий гўштни сотишга рухсат берди

АҚШ сунъий гўштни сотишга рухсат берди
Фото: AP
АҚШ озиқ-овқат ва дорилар сифатини назорат қилувчи бошқармаси (FDA) Upside Foods компаниясига ҳайвонларнинг ўзак ҳужайраларидан етиштирилган гўштни сотишга рухсат берди.

Бундай сунъий гўштни олиш технологияси трансплантация учун тўқималарни олиш жараёни билан деярли бир хил. Асос сифатида ҳайвонларнинг ўзак ҳужайралари олинади. Кейинчалик ундан махсус биореакторларда, озуқавий муҳитда мушак толалари ўстирилади.

Сунъий йўл билан етиштирилган гўшт - машҳур эко-трендлардан бири. Гўштни анъанавий етиштириш атмосфера чиқиндиларининг кўпайишига, ем-хашак етиштириш эса ўрмонларнинг йўқ қилинишига олиб келади. Шунинг учун мушак ҳужайраларидан гўштни сунъий етиштириш бўйича тадқиқотлар анча вақтдан бери давом этмоқда. Айни пайтда дунёда 170 га яқин компания «пробиркадаги гўшт» билан шуғулланади.

Бироқ, бир қатор олимлар сунъий гўштни сотишга рухсат бериш эрта эканлигини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, илдиз ҳужайраларига асосланган бундай маҳсулотнинг инсон организмига таъсири яхши ўрганилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ сунъий гўштни сотишга рухсат берди