Фото: АПА
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 11 декабрь куни россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилишни режалаштираётганини айтди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Сиёсатчи Украина президенти Владимир Зеленский билан ҳам гаплашмоқчи эканини қайд этди. У Путин билан суҳбат мавзуси дон коридори бўлишини айтиб, Украина раҳбари билан нима ҳақида гаплашишига аниқлик киритмади. Туркия президенти урушни тугатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлар «урушда ғолиб, тинчликда эса мағлуб бўлиши мумкин эмаслигига» қаратилганини айтди.
Эрдўғон Россия–Украина уруши бутун дунёга жиддий сиёсий, гуманитар ва иқтисодий зарар етказганини айтди ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.
«Шу билан бирга, Россияга қарши ақлга сиғмайдиган сиёсат орқали минтақада қарама-қаршиликларни қўзғатишга қарши чиқдик», — деди у.
Туркия президенти Россия ва Украина президентлари билан бўлган кўплаб суҳбатлар ҳақида ҳам гапирди. Унинг таъкидлашича, Анқаранинг барча ҳаракатлари Қора денгиз минтақасида тинчликка эришишга қаратилган.
«Россия ва Украина ўртасидаги мулоқотнинг Истанбул жараёни тўхтатилганига қарамай, бу платформа ҳалигача узоқ муддатли тинчлик учун энг идеал платформа бўлиб қолмоқда», — деди Эрдўғон.
Эрдўғон, Путин, Зеленский “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...