2022 йилнинг 7-10 декабрь кунлари Москва шаҳрида “Адолат ва мўътадил: дунё тартибининг илоҳий тамойиллари” XVIII Халқаро мусулмонлар форуми бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Россияда давлат миқёсида Волга Булғорияси ҳалқлари томонидан Ислом динини қабул қилганининг 1100 йиллик байрами нишонланмоқда. Халқаро мусулмонлар форуми ушбу байрам доирасидаги якуний тадбирга айланди.
Форум иштирокчиларига Россия президенти Владимир Путиннинг, Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг мурожаатлари ўқиб эшиттирилди.
Хусусан “Ушбу байрамни кенг нишонлаш Россия мусулмонлар умматини жипслаштириш ҳамда дунё мусулмонлари орасида Россиянинг обрўйини орттиришга хизмат қилади.
Юзлаб йиллар давомида Россия мусулмонлари Ватанга садоқат билан хизмат қилиб, давлатни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшиб келишмоқда. Бугун ҳам, махсус операция доирасида мусулмон аскарларимиз фидокорлик ва жасорат намойиш қилишмоқда.
Барчангизга муваффақият тилайман”, - дейилган Россия президенти сўзида.
Форумда иштирок этиш учун дунёнинг ўнлаб давлатларидан бир неча юзлаб нуфузли меҳмонлар Москвага ташриф буюришди. Улар орасида Туркия Дин ишлари бошқармаси бошлиғи доктор Эрбас, Ислом Мазҳабларини Яқинлаштириш Бутунжаҳон Ассамблеяси Бош Котиби Доктор Ҳамид Шаҳриорийнинг ва бошқа қатор шахслар бор. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади