date
views 1 213

«Вагнер» аёллар колонияларидан снайперлар ва диверсантларни ёллаши мумкин

«Вагнер» аёллар колонияларидан снайперлар ва диверсантларни ёллаши мумкин
Фото: ТАСС
Хусусий ҳарбий компания раҳбари Евгений Пригожин бу борада иш олиб борилаётганини маълум қилди.

«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) асосчиси Евгений Пригожин Россия колонияларида жазо муддатини ўтаётган аёллар орасидан снайперлар ва диверсантларни ёллашга рухсат берди.

Аввалроқ, Свердловск вилояти Қонунчилик кенгаши депутати Вячеслав Вегнер «Вагнер» асосчиси Пригожинга мурожаат қилиб, шу ҳақда таклиф берган эди. Унинг сўзларига кўра, Нижний Тагилдаги ахлоқ тузатиш колониясида жазо муддатини ўтаётган аёллар алоқачи, ҳамшира ёки шифокор сифатида Украинадаги уруш ҳудудига юборишни сўраган.

«Таклифингизга мутлақо қўшиламан. Нафақат ҳамшира ва алоқачи, балки диверсант ва снайпер сифатида ҳам. Бу олдин ҳам кенг қўлланилган амалиёт. Шу йўналишда ишлаяпмиз. Қаршилик бор, лекин мен ўйлайманки, биз бунга эришамиз», деб жавоб берди Пригожин.

«Вагнер» ХҲК Россия колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳбусларни урушга ёллаш амалиятидан кенг миқёсда фойдаланмоқда. Маҳбуслар орасида оғир жиноят содир қилганлар ҳам бор. «Вагнер» раҳбари Пригожин уларга 6 ой хизмат қилишни, шундан сўнг, озодликка чиқаришни ваъда қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Вагнер» аёллар колонияларидан снайперлар ва диверсантларни ёллаши мумкин